Линклар

Исроил ҳукумати қароридан ташвиш билдирилди


Яқин Шарқ тинчлик музокараларига воситачилик қилаётган тўртлик Исроил ҳукуматининг Иордан дарёси Ғарбий соҳилида яҳудийлар учун янги турар-жойлар қуришга рухсат бериш тўғрисидаги қарорини танқид қилди.

Европа Иттифоқи, АҚШ, Россия ва БМТнинг қўшма баёнотида
Исроил ҳукуматининг Ариэл аҳоли пунктида қўшимча 277 та уй қуриш тўғрисидаги қароридан ташвиш билдирилган.

Исроил ҳукуматининг бу қарорини бир кун аввал АҚШ танқид қилган эди.

Фаластинликлар тинчлик музокараларини қайта тиклашнинг шартларидан бири сифатида Ғарбий соҳилдаги яҳудийлар яшайдиган пунктларда қурилишни тўла тўхтатишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG