Линклар

logo-print
Буюк Британияда икки йигит Интернетдаги Facebook орқали тартибсизликлар иштирокчилари ҳаракатларини мувофиқлаштиришга уринганликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Суд ҳукмида айтилишича, 20 ёшли Жордан Блэкшоу ва 22 ёшли Сатклифф-Кинэнлар Facebookдан ўзлари яшайдиган Чешир ва Уоррингтон шаҳарларида тартибсизликлар уюштириш мақсадида фойдаланишга уринган.

Аслида тилга олинган шаҳарларда тартибсизлик юз бермаган – полиция Интернетдаги маълумотларга таяниб, бу шаҳарларда назоратни кучайтирган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари чиқарилган ҳукмни ўта шафқатсиз, деб баҳоламоқда.

Яқинда Британия шаҳарларида бўлиб ўтган тартибсизликларда иштирок этганлардан қарийб 3000 нафари ҳибсга олинди, улардан 1300 нафарига айблов эълон қилинди, айблов эълон қилинганлардан учдан бир қисми вояга етмаганлардир.
XS
SM
MD
LG