Линклар

Бугун ярим тунда Полшада темирйўлчилар иш ҳақини 20 фоизга кўтаришни талаб қилиб, 24 соатлик оммавий иш ташлаш акциясини бошлади.

Айни пайтда 2700 йўналишдаги темир йўл қатновлари тўхтаб қолгани айтилмоқда.

Полша инфраструктура вазири Цезарий Грабарчик сешанба кечқурун темирйўлчиларни иш ташлашни бекор қилишга чақириб, иш ҳақини қадамба-қадам оширишга ваъда берди.

Бироқ темирйўлчилар 550 АҚШ доллари атрофида бўлган ойлик маошларини зудлик билан 20 фоизга оширишни талаб қилиб, 24 соатлик иш ташладилар.

Агар темирйўлчиларнинг талаби инобатга олинмаса, улар бир ҳафтадан кейин яна иш ташлашларини эълон қилдилар.
XS
SM
MD
LG