Линклар

logo-print
АҚШ Вице президенти Жозеф Байден Хитойга бошлаган тўрт кунлик сафари давомида расмий Пекин билан Американинг давлат қарзи билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиши кутилмоқда.

6 август куни Standard & Poor's молиявий ширкати Қўшма Штатларнинг кредит рейтингини ААА даражасидан бир поғона пастроққа АА+ кўрсаткичига туширгани расмий Пекин томонидан кескин танқид қилинган эди.

Хитой АҚШнинг энг йирик кредитори ҳисобланади.

Жозеф Байден Хитой Вице президенти Ци Жинпинг таклифига биноан Пекинга келди.

Байденнинг сафари арафасида Хитой давлат телевидениеси АҚШ ҳукумати юритаётган молиявий сиёсатни танқид қилди.
XS
SM
MD
LG