Линклар

Курд жанггарилари 8 турк ҳарбийсини ўлдирди


Курд жанггарилари турк ҳарбийлари кетаётган машинага ҳужум қилганлар.

Курд жанггарилари турк ҳарбийлари кетаётган машинага ҳужум қилганлар.

Туркия Мудофаа вазири Исмат Йилмасга кўра, мамлакат жануби-шарқида курд жанггариларининг турк ҳарбийларига қилган ҳужуми оқибатида саккиз аскар ҳалок бўлган.

Курд жанггарилари Ироқ чегараси яқинидаги Ҳаккари вилояти Чуқурча қишлоғи ҳудудида пистирмадан туриб, ҳарбийлар кетаётган машинага ҳужум қилган.

Исмат Йилмас "ҳарбийлар ўлими учун ўч олиниши"ни маълум қилди. Айни пайтда турк ҳарбийлари ушбу ҳудудда курд жанггариларига қарши махсус амалиётни бошлагани айтилмоқда.

Курд жанггарилари 1984 йилдан бери Туркия жануби-шарқида мухторият талаб қилиб, қуролли қаршилик кўрсатиб келмоқда.

Ўшандан бери 45 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG