Линклар

Ўзбекистон чегарачилари Душанбе-Москва йўналишидаги поезддан 5 килограмм героин қўлга олгани хабар қилинмоқда.

12.uz сайтининг Ўзбекистон МХХсига таянган ҳолда ёйинлаган маълумотига кўра, героин Тожикистондан кетаётган поезд вагонларидан бирининг дераза роми орасига яшириб олиб кетилаётган бўлган.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, тергов-суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон МХХси маълумотига кўра, кейинги икки ой мобайнида ўзбек-тожик чегарасида 51 килограмм наркотик модда қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG