Линклар

logo-print
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган етти ойи мобайнида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳайдовчилар томонидан қонун бузилиши ҳолатлари жами 22,9 фоизга камайган.

Бу ҳақда 12.uz сайтининг Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидаги манбага таяниб хабар қилди.

Жумладан, транспортни маст ҳолда бошқариш ҳолатлари 19,7 фоиз, транспорт бошқараётган пайтда мобил телефонидан фойдаланиш ҳолати 70,6 фоиз, пиёдалар томонидан қонун бузилиш ҳолатлари 85,6 фоизга камайган.

26 март куни Ўзбекистон президенти имзо чеккан “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар тўғрисида”ги қонунга кўра, Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳайдовчилар ва пиёдалар учун жарималар оширилган эди.

Мутахасислар ушбу қонунга киритилган ўзгартишлар натижасида йўл ҳаракати билан боғлиқ кўрсаткичлар яхшиланаётганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG