Линклар

БМТ Суриядан ходимларини олиб чиқишни бошлади


Башар ал-Ассад режимини қўллаётган Сурия ҳарбийлари.

Башар ал-Ассад режимини қўллаётган Сурия ҳарбийлари.

БМТ расмийларининг маълум қилишича, ташкилотнинг Суриядаги 26 нафар вакили ўз оила аъзолари билан мамлакатни тарк этди.

БМТнинг Ливандаги махсус координатори Майкл Вильямс сўнгги кунларда Башар ал-Ассад ҳукуммати Латакия ва Дамашқда амалга ошираётгамн ҳаракатларини кескин қоралади.

Халқаро ҳамжамият кескин танқид қилиб келаётганига қарамай, Сурия Президенти Башар ал-Ассадга содиқ кучлар бир неча ойдан бери президент истеъфосини талаб қилаётган намойишларни бостиришни давом эттирмоқда.

Халқаро Амнистия ташкилотига кўра, Сурияда март ойида ҳукуматга қарши норозиликлар бошланганидан бери тинч аҳолидан тахминан 1,700 киши ўлдирилган. Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, 12 минг намойишчи ҳибсга олинган.

Дамашқ расмийлари зўравонликлар пайтида хавфсизлик кучларининг 500 нафар ходими ҳалок бўлганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG