Линклар

Жо Байден Хитой сафарини бошлади


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден бугун Пекинда Хитойнинг навбатдаги раҳбари бўлиши кутилаётган арбоб билан сўзлашувлар ўтказади.

Байден Хитойга бошлаган тўрт кунлик сафари давомида бир қатор масалалар, жумладан Американинг давлат қарзи билан боғлиқ вазиятни Хитой Вице президенти Ци Жинпинг билан муҳокама қилади.

Кўплаб хабарларга қараганда, айнан Жинпинг келаси йили президент Ху Цзинтаонинг вориси, деб эълон қилиниши мумкин.

Хитой АҚШнинг энг йирик кредиторидир – Американинг умумий қиймати 1,7 триллион долларли давлат облигациялари Хитойнинг қўлида.
XS
SM
MD
LG