Линклар

logo-print

Туркия Ироқдаги курд жанггариларига зарба берди


Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари курд жанггариларининг Ироқ шимолидаги базаларига зарба берди.

Чоршанба куни кечқурун амалга оширилган амалиёт давомида экстремистларнинг Қандил ва Зап тоғли минтақаларидаги позициялари ўққа тутилди. Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар тўғрисида хабар пайдо бўлмади.

Ўтказилган амалиётга Туркиянинг Ироқ билан чегарасидаги Хаккари вилоятида Туркия ҳарбийларига қилинган ҳужум сабаб бўлди.

Ҳарбий машинанинг портлатилиши ва кетидан ўт очилиши оқибатида Туркиянинг 11 ҳарбий хизматчиси ва улар билан бирга бўлган маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлган, бир неча киши яраланган.

Ҳужум учун масъулиятни Курд ишчилар партияси ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG