Линклар

Пекин Шинжонда тартиб ўрнатмоқчи


Хитой хавфсизлик кучлари Шинжон-Уйғур мухтор минтақасида тартибни кучайтириш мақсадида махсус амалиёт бошлади. Хабарларга қараганда, мазкур кампания икки ой давом этади.

Мухтор минтақа ҳукуматининг маълум қилишича, икки ой давомида кўчаларда соқчилик кучайтирилади, ҳукумат назарида радикал исломчилар ҳамда режимга мухолиф саналадиганлар яшириниши мумкин бўлган жойларда тинтувлар ўтказилади.

Сўнгги бир ой ичида Шинжонда камида 20 киши миллатлараро зўравонликлар қурбони бўлди.

Уйғурлар билан хитойлар ўртасидаги муносабатларнинг таранглиги юмшамаяпти. 2009 йил ёзида Шинжонда бўлиб ўтган тартибсизликлар давомида қарийб 200 киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG