Линклар

logo-print

Юшченко Тимошенкога қарши кўрсатма берди


Украина собиқ президенти Виктор Юшченко Россиядан газ сотиб олиш тўғрисида 2009 йили Киев билан Москва ўртасида имзоланган шартномаларни бекор қилишни таклиф қилди.

Юшченконинг фикрича, ўша шартномаларда Украина манфаатлари ҳимоя қилинмаган.

Кеча Юшченко собиқ бош вазир Юлия Тимошенко устидан қўзғатилган иш бўйича ўтаётган суд мажлисида иштирок этди.

Тимошенко Россиядан газ сотиб олиш тўғрисидаги шартномаларни имзолаш чоғида хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда. Собиқ бош вазир 5 августдан буён ҳибсда сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG