Линклар

Горбачёв "Единая Россия"ни КПССдан баттар деди


Собиқ СССР президенти Михаил Горбачёв Москвада ўтказилган матбуот анжуманида Россия раҳбариятини “Единая Россия” партиясининг сиёсий яккаҳокимлигидан воз кечишга чақирди.

Горбачёв фикрича, “Единая Россия” КПССнинг хунук нусхасидир.

СССР нинг экс-президенти Россия раҳбарияти олиб бораётган сиёсатни “ортга кетиш”, деб баҳолади ва раҳбарият янгиланиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Горбачёв, шунингдек, “Правое дело” партиясининг Давлат Думасидан жой олиш имкониятларини юқори баҳолади ва унинг лидери Михаил Прохоровни парадоксал фикрлайдиган одам, шунинг учун ундан янги, ностандарт ғоялар кутиш мумкин, деди.
XS
SM
MD
LG