Линклар

Мисрдан икки ёшни озод қилишни талаб қилмоқдалар


Халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Мисрни бошқариб турган ҳарбийларни ҳукуматга қарши ташвиқот юритганликда айбланиб қамалган икки ёш фаолни озод қилишга чақирмоқда.

Чоршанба куни улар 6 ойлик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Озодликдан маҳрум қилинганлардан бири – 18 ёшли Ҳасан Саид 2 август куни – Қоҳирада бўлиб ўтган оммавий норозилик акциясидан бир кун ўтиб қўлга олинган эди. Акция иштирокчилари ҳокимиятни ҳарбийлар фуқаровий ҳукуматга ўтказиб беришини талаб қилганди.

Жорий йил февралида Ҳусни Муборак режими ағдарилганидан сўнг Мисрни Ҳарбий кенгаш бошқариб келмоқда. Ҳарбийлар ҳокимиятни фуқаровий бошқарувга президент сайлови ўтганидан сўнг ўтказиб беражакларини айтмоқда.

Миср президенти сайлови ўтказиладиган муддат белгиланган эмас.
XS
SM
MD
LG