Линклар

Туркия Исроилдан кечирим сўрашини талаб қилмоқда


2010 йили Ғазо минтақасига инсонпарварлик ёрдами олиб бораётган флотилияга Исроил ҳарбийлари томонидан ҳужум қилиниши оқибатида 9 фуқаросининг ҳалок бўлгани учун Туркиядан Исроил кечирим сўраши лозим ва Анқара бу талабидан ҳеч қачон воз кечмайди.

Бу ҳақда Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон баёнот берди ва агар Исроил ҳукумати Туркия билан муносабатлари яхшиланишини истаса кечирим сўраш билан бирга нобуд бўлганлар учун товон тўлаши ва Фаластин ҳудуди билан қатновга жорий этилган чекловларни бекор қилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Исроил матбуотининг чоршанба кунги хабарларига қараганда, мамлакат раҳбарияти АҚШнинг Туркия фуқаролари ўлими учун Анқарадан кечирим сўраш тўғрисидаги таклифини қатъиян рад этган.
XS
SM
MD
LG