Линклар

logo-print

Минск ҳуқуқ ҳимоячиларига босимни кучайтирмоқда


Минск шаҳар суди маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Алесь Беляцкийнинг ҳибсга олингани юзасидан унинг адвокатининг шикоят аризасини рад этди.

Ўтган ҳафтада Беляцкийга расмий айблов эълон қилинган – у солиқ тўлашдан бош тортганликда айбланиб, ҳибсда ушлаб турилиш муддати 2 ойга узайтрилган эди.

“Весна” инсон ҳуқуқлари маркази раҳбари ҳамда Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси вице-президенти Алесь Беляцкий 4 август куни қўлга олинган эди. У 7 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Беляцкийнинг ҳибсга олиниши ортида сиёсий сабаблар бор демоқда. Халқаро Амнистия ташкилоти эса, уни сиёсий тутқун, деб эълон қилди.
XS
SM
MD
LG