Линклар

Ўзбекистонга иккинчи тезюрар поезд олиб келинади


“Ўзбекитон темир йўллари” ҳиссадорлик ширкати жорий йил октябр ойида Испаниядан яна битта “Тальго” русумидаги поездни олиб келади.

Мазкур тезюрар поезднинг Тошкент-Самарқанд шаҳарлари ўртасида қатнаши режаланган.

Биринчи “Тальго” поезди Ўзбекистонга 23 июл куни олиб келинган эди.

Бу поезд соатига 250 километр тезликда юриш имкониятига эга.

"Ўзбекитон темир йўллари" 2009 йилда Испаниянинг “Тальго” ширкати билан темир йўл соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида англашинув меморандуми имзолаган.

Испания темир йўл поезлари ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи давлатлардан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG