Линклар

Афғонистоннинг Хирот вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида тинч аҳолидан камида 20 киши нобуд бўлди.

Вилоят маъмурияти матбуот вакили портлаш одамлар билан тўла кичик автобус ўтиб кетаётган пайтда рўй берганини маълум қилди.

Унга кўра, қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Ҳокимият расмийси ҳужум учун толиблар жанггариларини айблади.

Айни пайтда, Афғонистон шарқидаги Гардез вилоятида АҚШ ҳарбийларига қарашли база яқинида худкуш шахс юк машинасига ўрнатилган бомбани портлатди.

АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари матбуот вакили Николас Коннер ҳужум натижасида афғонистонлик икки соқчи ҳалок бўлганини билдирди.

Унга кўра, ҳужумда НАТО кучлари талафот кўрмаган. Ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG