Линклар

logo-print

Жозеф Байден Хитой ҳукумати билан музокара қилмоқда


АҚШ Вице президенти Ж.Байден (ч) хитойлик ҳамкасби Ци Жинпинг билан, Пекин 2011 йил 18 август.

АҚШ Вице президенти Ж.Байден (ч) хитойлик ҳамкасби Ци Жинпинг билан, Пекин 2011 йил 18 август.

АҚШ Вице президенти Жозеф Байден дунё иқтисодидаги вазият Қўшма Штатлар ва Хитой ўзаро тил топишишига боғлиқ, дея баён қилди.

Пекинга сафар қилаётган Байден келаси йил Хитойнинг янги раҳбари этиб сайланиши тахмин қилинаётган ҳамкасби Ци Жинпинг билан музокара қиляпти.

Ци вазиятни барқарорлаштириш учун “умумий масъулият”ни ҳис этган ҳолда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.

- Биз ҳар қачонгидан кўра кўпроқ муштарак масъулиятга эгамиз. Хитой, Америка ва дунё давлатлари Хитой билан Қўшма Штатлар ўртасида савдо алоқалари ривожланишини истайди. Биз икки буюк халқларимиз ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш йўлида сиз билан бирга ишлашни истагидамиз,- деди Хитой Халқ Республикаси раиси ўринбосари Ци Жинпинг.

Хитой АҚШнинг энг йирик кредиторидир. Хитой Американинг умумий қиймати 1,7 триллион долларга тенг давлат облигацияларини сотиб олган.
XS
SM
MD
LG