Линклар

Яна бир ўзбек қочқини Қозоғистонда ҳибсга олинди


Kazakhstan - Uzbek refugees are Muslims Sukhrob Kuldashev (left) and Sunatulla Kuldashev (second from left) in the courtyard of the Almaty administrative court. Almaty, 27 January 2011

Kazakhstan - Uzbek refugees are Muslims Sukhrob Kuldashev (left) and Sunatulla Kuldashev (second from left) in the courtyard of the Almaty administrative court. Almaty, 27 January 2011

Ўзбекистон томонидан қидирувга берилган яна бир ўзбек қочқини Қозоғистонда ҳибсга олинди.

Носиров ҳимояси билан шуғулланаётган қозоғистонлик ҳуқуқ фаоли Павел Качетковнинг айтишича, Ўзбекистонда оғир жиноятларда айбланаётган қочқин Ўзбекистон томонининг экстрадиция ҳақидаги сўрови асосида қўлга олинган ва саноқли кунлар ичида Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкин.

“Носиров суднинг 26 июл кунги санкцияси асосида Уралскдаги ҳибсхонада ушлаб турилибди.

У 24 июл куни Россия Қозоғистон чегарасини кесиб ўтаётганида Ўзбекистон сўровига кўра ушланган. Ўзбекистон уни оғир жиноятлар содир этганликда айблаб қидирувга берган.

Маҳкама қарори билан бу шахс 1 ойлик ҳибсда ушлаб турилади ва бир ой давомида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари уни шахсини аниқлаштирувчи ҳужжатларни тақдим этганидан сўнг экстрадиция қилиниши мумкин. Бир ойлик муддат 24 августда тугайди”, - деди Качетков.

Собиржон Носиров 24 июл куни чегарани кесиб ўтгани ҳақидаги муҳрни паспортига бостириш учун Қозоғистонга кириб чиқиши керак бўлган.

“Россияда вақтинча қолиш муддати тугагандан кейин, Россиядан чиқиб қайтиб кириб кетаман деётганда, Қозоғистонда ушлашган. Ўзбекистонда қидирувда бўлган экан”, - дейди ўзбек қочқинининг ўз исмини айтишни истамаган танишларидан бири.

Ўзбекистонлик муҳожирлар Россия чегарасини кесиб ўтар эканлар уларнинг паспортларига чегара хизматчилари мамлакатга кирганини тасдиқловчи муҳрни босишади ва бу муҳр уларга уч ойгача Россияда қолиш имконини беради.

Собиржон Носиров Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилганлик каби оғир жиноятларда айбланмоқда.

Аммо, унинг Россиядаги ўз исмини айтишни истамаган таниши бу айбловлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтади.

”У болага беш-олтита статья қўйибди. Агар бу айбловлар рост бўладиган бўлса бу бола беш йилни ичида Россияни портлатиб юбориши керак эди.

Ўзи у оилали, тўртта боласи бор. Нижний Новгородда стройкада олти йилдан бери ишлаган.

Айблари қанақа десангиз, у болани диверсант деб, давлат тузумига тажоввуз қилган, ҳуллас беш-олти статьяни қўйган”, - дейди – ўз исмини айтмаган Россиядаги ўзбек мухожирларидан бири.

Қозоғистонлик ҳуқуқ фаоли Павел Качетков Носиров билан учрашишга руҳсат берилмаётганини айтади.

“Уни иши Хавфсизлик қўмитаси назоратида бўлгани боис ҳозирча у билан учрашишга изн беришмади”, - дейди Качетков.

Аввалроқ, Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида мардикорлик қилиб келган 23 ўзбекистонлик Тошкент сўровига кўра қўлга олинган ва улар ҳам Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилганлик каби оғир жиноятларда айбланаётгани билдирилган эди.

2011 йил 9 июнь куни эса Қозоғистонда 2010 йил июнь ойидан бери ҳибсга олинган 29 нафар мусулмон қочоқлари Ўзбекистонга экстрадиция қилинган эди.

Қозоғистоннинг Миграция хизмати уларга қочоқ мақомини беришдан бош тортган ва қочоқлар бу қарор устидан судларга берган шикоятлари инобатсиз қолдирилганди.


Телефонларимиз:
+420 602 61 27 13
+420 773 26 72 30
Email: uzbekweb@rferl.org
ozodlikmail@gmail.com
Skype: OzodSkype

XS
SM
MD
LG