Линклар

logo-print

Дунё лидерлари Ассадни истеъфога чиқишга чақирди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

Қўшма Штатлар ва Европа давлатлари раҳбарлари Сурия Президенти Башар ал-Ассадни истеъфога чиқишга чақирди.

Бу чақириқ Сурия бўҳронни муҳокама этилиши режаланган БМТ Хавфсизлик кенгашининг махсус сессияси арафасида янгради.

АҚШ Президенти Барак Обаманинг ёзма баёнотини Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўқиб эшиттирди.

- Сурия халқи ўз қадр-қимматини ҳурмат қиладиган, ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ва хоҳиш иродасини амалга тадбиқ этадиган ҳукуматга лойиқдир. Ассад уларнинг йўлида ғов бўлиб турибди. Сурия халқи учун у истеъфога чиқадиган ва ўтиш жараёнини сурияликларнинг ўзларига топширадиган пайт келди, - деди Ҳиллари Клинтон.

Қўшма Штатлар Ассад режимига қарши янги санкциялар қўллашни ҳам таклиф қилди.
XS
SM
MD
LG