Линклар

Суд Тимошенкога доктор чақиришга рухсат бермади



Кеча Киев шаҳар Печера туман суди Украина экс-бош вазири Юлия Тимошенкони ҳибсдан озод қилиш тўғрисидаги навбатдаги илтимосномани рад этди.

Суд мажлиси давомида унинг адвокатлари ўз мижозининг саломатлиги ёмонлашгани сабабли уни тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилдилар. Судья бу талабни ҳам қондирмади.

Мажлис пайтида Тимошенко ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтди ва мажлисда 10 дақиқали танаффус эълон қилиниб кейин яна давом эттирилди.

Тимошенко Россиядан газ сотиб олиш тўғрисидаги 2009 йилги битимни имзолашда ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG