Линклар

АҚШ ва Европа Ассадни истеъфога беришга чақирди


Америка Қўшма Штатлари ва Европа давлатлари раҳбарлари Сурия Президенти Башар Ассадни истеъфога чиқишга чақирди.

Бу чақириқ Сурия бўҳрони муҳокама этилиши режалаштирилган БМТ Хавфсизлик кенгашининг махсус сессияси арафасида янгради.

АҚШ Президенти Барак Обаманинг ёзма баёнотини Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўқиб эшиттирди.

- Сурия халқи ўз қадр-қимматини ҳурмат қиладиган, ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ва хоҳиш иродасини амалга тадбиқ этадиган ҳукуматга лойиқдир. Ассад уларнинг йўлида ғов бўлиб турибди. Сурия халқи учун у истеъфога чиқадиган ва ўтиш жараёнини сурияликларнинг ўзларига топширадиган пайт келди, - деди Ҳиллари Клинтон.

Қўшма Штатлар Ассад режимига қарши янги санкциялар қўллашни ҳам таклиф қилди.
XS
SM
MD
LG