Линклар

logo-print

Карачида 2 кунда 39 киши ўлдирилди


Покистоннинг Карачи шаҳрида қуролли гуруҳ аъзолари 2 кун ичида 39 кишини ўлдирди.

Карачи шаҳар полицияси бошлиғи Сауд Мирзадан олинган маълумотларга қараганда, 17 киши чоршанба куни ўлдирилган, пайшанба куни эса, яна 22 киши жиноятчилар қурбони бўлган.

Хабарларга қараганда, мақтулларнинг аксариятини қатл олдидан қийноққа солганлар ва кейин бошларига ўқ узиб ўлдирганлар. Жасадлар қоплардан топилган.

Карачидаги энг нуфузли партиялардан бири Муттаҳид Кауми Ҳаракати лидерларидан бири жиноятлар ортида Покистон халқ партияси фаоллари турибди, деган фикрни билдирди.
XS
SM
MD
LG