Линклар

logo-print

Сурияга қарши санкциялар жорий этмоқчилар


Буюк Британия, Франция, Германия ва Португалиянинг БМТдаги вакиллари Хавфсизлик кенгашида президент Башар Асад етакчилигидаги ҳукумат ҳарбий кучлари оммавий норозилик намойишлари иштирокчиларига қарши шафқатсизларга куч ишлатгани учун Сурияга қарши санкциялар қўллашни қатъий туриб талаб қилмоқчи.

Буюк Британиянинг БМТдаги вакили ўринбосари Филип Пархэмга кўра, санкциялар суриялик баъзи расмийларнинг банклардаги маблағларини музлатиб қўйишни, уларнинг чет элга сафар қилиш имконини чеклаб қўйишни, Сурияга қурол эмбаргоси жорий қилишни қамраб олиши мумкин.

АҚШ вакили бундай резолюцияни қувватлаяжаги тўғрисида баёнот берди. Бироқ Россия ва Хитой масалага ўз муносабатини билдирганиларича йўқ.
XS
SM
MD
LG