Линклар

Ўзбекистонда маънавиятли авиахизматчи изламоқдалар


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясида “Юксак маънавиятли авиахизматчи” танлови ўтказилмоқда.

Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизматига таяниб СА-News сайти хабар қилди.

Айтилишича, компания ёш ходимлари орасидан энг талантли ва маънавияти бойларни аниқлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган танлов Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан ўтказилмоқда.
Шу кунларда танловнинг вилоятлардаги биринчи босқичи ўтказилмоқда. Вилоят аэропортлари ходимлари орасида ғолибликни қўлга киритганлар республика миқёсида ўтказиладиган якуний босқичда ўзаро куч синашадилар.

Танлов иштирокчилари ўлка тарихи, урф-одатлари, ўзи ишлаб турган корхона муаммолари тўғрисида айтиб бериши, авиакомпанияни реклама қилиши керак, дейилади танлов тўғрисидаги хабарда.

“Камолот” ташкилоти ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур танловнинг авиайўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ҳамда парвозлар хавфсизлигини оширишга алоқаси бор-йўқлиги тўғрисида хабарда айтилмаган.
XS
SM
MD
LG