Линклар

logo-print

Россия Афғонистон билан шартнома имзолади.


Россия Энергетика вазири Сергей Шматко Афғонистон Савдо ва саноат вазири Анварул Ҳақ Аҳадий билан шартнома имзолади.

Ҳужжатда Россиянинг Афғонистонга қўшимча 500 минг тонна нефт маҳсулотлари етказиб бериши назарда тутилган.

Шматко мазкур келишувни амалга оширишда "Газпром Нефт" ширкати қатнашишини маълум қилди.

Ҳозир Афғонистонда уч миллион тонна ёнилғига эҳтиёж борлигини маълум қилган Анварул Ҳақ Аҳадий ўз мамлакати Россиядан кўпроқ нефт маҳсулотлари сотиб олиш истагида эканини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG