Линклар

Японияда кучли зилзила рўй берди


Кучли зилзила ва цунамидан шикастланган Фукусима АЭСи, 2011 йил, апрел.

Кучли зилзила ва цунамидан шикастланган Фукусима АЭСи, 2011 йил, апрел.

Япониянинг шимоли-шарқий минтақасида кучли зилзила рўй берди ва цунамидан огоҳлантирув эълон қилинди.

Кейинроқ бу огоҳлантирув бекор қилинди.

Жорий йил 11 март куни содир бўлган 9 баллик зилзила ва унинг ортидан ҳосил бўлган денгиз тўфони натижасида Фукусима Дайичи атом электр станциясида фалокат юз берган эди.

Япония Метереология агентлиги 6,8 магнитуда кучига эга зилзила ўчоғи соҳилдан нарида, денгиз тубидан 20 километр чуқурликда бўлганини билдирди.

Фукусима АЭСини бошқарадиган Токио электр қуввати ширкати (TEPCO) зилзиладан Фукусима станциясига зарар етмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG