Линклар

Кобулдаги Британия кенгашига ҳужум уюштирилди


Кобулдаги Британия кенгаши ваколатхонаси, 2011 йил 19 август.

Кобулдаги Британия кенгаши ваколатхонаси, 2011 йил 19 август.

Кобулдаги Британия Кенгаши (British Council) ваколатхонасига худкуш ҳужум уюштирилгани оқибатида камида камида 9 киши нобуд бўлди.

Афғонистон 1919 йилда Британиядан озод бўлган кун, Афғонистон мустақиллик кунида амалга оширилган ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Сиддиқ Сиддиқий портлаш ва унинг ортидан содир бўлган отишмада қурбон бўлган саккиз кишининг аксари полиция ходимлари эканини маълум қилди.

Британия Кенгаши Британия ҳукумати томонидан молиялаштириладиган ва асосан маданий лойиҳаларни амалга оширадиган ташкилот ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG