Линклар

Москва вилоятида бир ўзбекистонлик нобуд бўлди


Москва вилоятининг Талдо туманидаги Дмитров автомобил йўлининг 102-километрида содир бўлган йўл ҳалокатида беш киши нобуд бўлди, икки нафари яраланди.

Москва вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига асосланиб, “Утро” электрон газетасининг хабар қилишича, “Дэу” русумидаги автомобилни бошқараётган Ўзбекистон фуқароси карама-қарши йўлга чиққан пайтда “Жигули” автомобили билан тўқнашиб кетган.

Натижада ўзбекистонлик ва у билан бирга кетаётган тўрт йўловчи воқеа жойида ўлган.

Тўқнашувда жароҳат олган “Жигули” ҳайдовчиси ва бир йўловчи касалхолнага ётқизилган.
XS
SM
MD
LG