Линклар

logo-print

Вазирлик: 250 мингдан ортиқ қирғизистонлик Россия фуқаролигини олган


Москвадаги қирғиз мигрантлари, 2011 йил, август.

Москвадаги қирғиз мигрантлари, 2011 йил, август.

Қирғизистон Меҳнат ва миграция вазирлиги ўз Интернет сайтида 2010 йилда Республиканинг 5,5 миллион аҳолисидан 800 мингдан кўпроғи Россияда бўлганини маълум қилди.

Вазирлик уларнинг “учдан бир қисми” Россия фуқаролигини олгани ва 2003 йилдан бери Россияга кетаётганлар сони кўпайиб бораётганини билдирди.

Қирғизистон Меҳнат ва миграция вазирлиги маълумотига кўра, ўтган йил Россиядаги меҳнат муҳожирлари Қирғизистонга 1,6 миллиард доллар жўнатган.

Жорий йилда муҳожирлар Қирғизистонга ўтган йилдагидан кўпроқ пул жўнатиши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG