Линклар

logo-print

Европа инвестиция банки делегацияси Ўзбекистонга сафар қилмоқда


Европа инвестиция банки (ЕИБ) вакили Марион Хёник Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирлик Интернет сайтида эълон қилинган хабарга кўра, мулоқот чоғида ёнилғи-энергетика комплекси соҳаларини замонавийлаштириш, энергияни тежаш технологияларни ва муқобил энергиядан фойдаланиш, транзит йўлларни ривожлантириш ва бошқа истиқболли лойиҳаларни бирга амалга оширишга қулай имконият пайдо бўлаётгани таъкидланган.

Ўзбекистон ўзининг энергетика соҳасига Европанинг энг замонавий технологияларини жалб этишга қизиқиш билдирган.

ЕИБ делегацияси Ўзбекистонга ташрифи чоғида қатор вазирликлар, Марказий банк ва Қайта қуриш ва тараққиёт жамғармаси расмийлари билан учрашган.

ЕИБ 27 давлат аъзо бўлган Европа Иттифоқининг молиявий ташкилоти ҳисобланади. Унинг вазифаси инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришдан иборат.
XS
SM
MD
LG