Линклар

Тожикистон парламенти “Авф тўғрисидаги қонун” ни қабул қилди


Мазкур қонунга биноан Тожикистонда 15 минг маҳбус авф этилади. Улардан тахминан 250 нафари аёллар ва юзга яқини балоғат ёшига етмаган болалардир.

Қонун кучга кирган кундан бошлаб Тожикистон қамоқхоналаридан тахминан беш минг маҳбус, жумладан, хорижий фуқаролар озодликка чиқарилади.

Тожикистон Республикаси мустақиллигининг йигирма йиллиги муносабати билан эълон қилинаётган "олтин амнистия"га исёнчи тожик полковниги Маҳмуд Худойбердиев тарафдорлари ҳамда тожик собиқ мухолифати собиқ жангчилари ҳам тушган.

Янги қабул қилинган қонунга мувофиқ ноқонуний диний ташкилотлар, партияларга аъзолик ва диний экстримизмда айбланиб қамалганларнинг жазо муҳлати уч йилга қисқартирилади.
XS
SM
MD
LG