Линклар

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари сўзлашди


РФ Президенти Д.Медведев (ч) ва Ўзбекистон Президенти И.Каримов, Тошкент, 2011 йил июн

РФ Президенти Д.Медведев (ч) ва Ўзбекистон Президенти И.Каримов, Тошкент, 2011 йил июн

Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведев Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини телефон орқали муҳокама қилди.

Кремл матбуот хизмати хабарига кўра, сўзлашув чоғида Россия раҳбарининг июн ойида Тошкентга ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг амалга тадбиқ этилиши масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Икки давлат раҳбарлари мулоқоти давомида халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.
XS
SM
MD
LG