Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:34

Muloqot.uz Facebookка муқобил бўла оладими?


Ўзбекистонда очилган янги ижтимоий тармоқ ëшларнинг айрим эҳтиëжини қондириши¸ аммо эркин ахборот учун майдон бўла олмаслиги айтилмоқда.

Дунë бўйлаб Интернет эркинлиги вазиятини мунтазам кузатиб бораëтган The OpenNet Initiative (Торонто ва Ҳарвард университетлари ва Оттавадаги SecDev Group учлигидан иборат гуруҳ-таҳр.) гуруҳи йиллардан бери дунë бўйлаб Интернетдаги ахборот оқимига филтр қўйиш¸ уни назорат қилиш ва тўсиш амалиëтларини тадқиқ қилиб келмоқда.

Учликнинг сўнгги ҳисоботига кўра¸ Ўзбекистон постсовет ҳудудида Интернет энг кўп филтр қилинадиган¸ ҳукуматга номақбул сайтлар энг кўп тўсиладиган ва фуқароларнинг виртуал дунëдаги ҳатти-ҳаракатлари энг кўп назорат қилинадиган мамлакатдир.

Гуруҳ мутахассисларига кўра¸ Ўзбекистонда Интернетдаги сиëсий ахборот ëппасига¸ ижтимоий¸ хавфсизлик ва Интернет технологияларига оид хабарлар эса¸ ҳукумат таъбига қараб сараланади – маъқуллари ўтказилади¸ номаъқуллари тўсилади.

Маркази Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти эса¸ йиллардан бери Ўзбекистон президентини дунëдаги Интернет душманлари ўнлигига киритиб келмоқда.

Интернет энг кўп назорат қилинадиган Ўзбекистонда фуқароларнинг эркин виртуал муносабат ўрнатишига имкон берувчи ижтимоий тармоқнинг фаолият юритиши мумкинми?

Ўзбекистонда Интернет монополисти бўлган “Ўзбектелеком” давлат ҳиссадорлик ширкати ҳомийлигида muloqot.uz ижтимоий тармоғининг ишга туширилиши хабари ортидан Озодлик ижтимоий тармоқлар ва Интернет эркинлиги бўйича мустақил экспертларга мурожаат қилди.
АҚШ Давлат департаментининг Янги медиа бўйича идораси мутахассиси Камилла Ҳоуторн ( Camilla Hawthorne) muloqot.uz маҳаллий тармоғини яратиш орқали Ўзбекистон ҳукумати Интернетни назорат қилишнинг аввалгиларидан кўра ақллироқ учинчи авлоди сафига қўшилганини айтади:

- Ўзбекистонда Facebook клони яратилди¸ деган хабарни эшитишим билан хаëлимга тошкентдагилар ҳам Интернетнинг маҳаллий¸ ўзлари учун топ-тоза шаклини яратишга киришибди-да¸ деган фикр келди. Биласиз¸ бу ишни ҳозиргaча Хитой¸ Россия ва Эрон ҳукуматлари амалга оширишга уринмоқда ва афтидан Тошкент ҳам улар тажрибасига эргашмоқда. Зотан бу учала давлат ҳукуматлари Интернетни бутунлай тўсиб бўлмаслигига ақли етгач¸ бу кураш ўрнига ахборот оқимини тўлиқ ўзлари назорат қиладиган маҳаллий Интернет яратиш ишига киришди. Хитой¸ Россия ва Эронда маҳаллий Интернет фойдаланувчиларини асосан Ғарб ижтимоий тармоқларидан оғдириш мақсадида яратилган Facebook нусхалари¸ қай маънодадир¸бугун муваффақиятли фаолият олиб бормоқда, дейди америкалик Янги медиа мутахассиси.

Камилла Ҳоуторн фикрича¸ жаҳон бўйлаб ниҳоятда оммавийлашиб бораëтган ижтимоий тармоқларни йўқ қилиб бўлмаслигини англаган Тошкент ҳам¸ бу тармоқларни ўз манфаати учун хизмат қилдиришга қарор қилган кўринади.

- Дунëдаги репрессив ҳукуматлар ижтимоий тармоқлардан ўзгача фикрли фуқароларини аниқлаш¸ уларни кузатиш ва лозим пайтда уларни қўлга олиш мақсадида фойдаланади. Улар учун одамларнинг ҳар қандай¸ сиëсий ëки ижтимоий гуруҳларга бирлашишининг ўзиëқ таҳдиддир. Шу боис репрессив режимлар ўз фуқароларининг айнан қандай ижтимоий ғояларга қизиқишини ўрганиш¸ бундай ғоя атрофида бирлашганларни муттасил назорат қилиш учун ҳам ўзлари махсус тармоқлар яратишни маъқул кўрмоқдалар.

Бу улар учун бир неча жиҳатдан ўта манфаатли. Биринчидан¸ улар ўз ҳудудларида Интернет эркинлиги қарор топганини кўрсатиш мақсадида¸ ўзлари тузган тармоқларни мисол қилиб келтиришлари мумкин. Иккинчидан¸ бундай тармоқлар воситасида ҳукуматнинг мафкуравий ташвиқотини юргиза оладилар. Учинчидан¸ ўз ташвиқотига ишонган аъзоларни лозим бўлганда¸ ўз кўрсатмалари асосида сафарбар қила оладилар¸ дейди АҚШ Давлат департаментининг Янги меди идораси тадқиқотчиси.

Ўзбекистондаги Интернет монополисти “Ўзбектелеком” ҳомийлигида Facebookнинг маҳаллий нусхаси яратилгани¸ дунëда Интернетни энг қаттиқ назорат қиладиган Ўзбекистонда виртуал эркинлик кўлами кенгайганини англатмайди¸ дейди Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ахборот директори Gilles Lordet.

- Интернетни тўлиқ тўсиш¸ сарфланаëтган миллионлаб пул ва меҳнатга қарамай¸ имконсиз эканлигидан Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўз мафкурасини Интернетда ëйишнинг янги йўлини қўллашга ўтди. Албатта¸ ҳукуматнинг ўз пропагандасини Интернетда ëйишга ҳаққи бор. Аммо айни пайтда у айни ҳақни ўз мухолифларига ҳам бермоғи лозим. Facebookда ҳамма учун фикр билдириш имкони берилган.

Аммо Ўзбекистонда Интернет устидан назоратнинг қанчалик кескинлигидан келиб чиқилса¸ ўзбекча ижтимоий тармоқнинг фақат ҳукумат ташвиқоти билан чекланишини тахмин қилиш қийин эмас. Умид қиламанки¸ Ўзбекистон ҳукумати Facebookнинг маҳаллий шаклини очиб қўйдик¸ деган иддао билан¸ Хитой каби¸ ҳақиқий Facebookни тўсиб қўймайди¸ дейди жаҳондаги ахборот эркинлиги¸ хусусан Интернет эркинлигини мунтазам кузатиб келаëтган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти мутасаддиси Жиле Лорде (Gilles Lordet).

Озодлик суҳбатлашган ҳар иккала мутахассис¸ Ўзбекистонда 19 август куни жамоатчиликка тақдим этилган muloqot.uz лойиҳаси¸ мамлакат Интернет фойдаланувчиларининг муайян қатлами орасида¸ муайян носиëсий мақсадларда фойдаланиш мақсадида оммавийлашуви эҳтимолини рад қилмайдилар.

Аммо ҳар иккала мутахассис¸ илк куниданоқ¸ ҳукумат қуюшқонига сиғмайдиган мустақил ахборотга тоқатсизлигини кўрсатган mulotoq.uz ижтимоий тармоғининг асл Facebookка муқобил бўла олиши эҳтимолини рад қиладилар.
XS
SM
MD
LG