Линклар

logo-print

Покистонда НАТОнинг бешта танкери ёниб кул бўлди


Ҳужумга учраган НАТО танкерлари ёнғинини ўчириш пайти, Кветта, 2011 йил 19 август

Ҳужумга учраган НАТО танкерлари ёнғинини ўчириш пайти, Кветта, 2011 йил 19 август

Покистон жануби-ғарбида жойлашган Балучистон вилоятида Афғонистондаги НАТО кучларига ёнилғи олиб кетаётган бешта танкер ёниб кул бўлди.

Покистон расмийларига кўра, автоматлар билан қуролланган шахслар жума куни Кветта шаҳридан 20 километр нарида, Дашт минтақасининг катта йўлида танкерларни ўққа тутгани натижасида машиналар ёниб кетган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Воқеа танкер ҳайдовчилари Чаман чегара постидан Афғонистон ҳудудига ўтказиб юбориши керак бўлган полиция ходимларини кутиб турган пайтда содир бўлган.
XS
SM
MD
LG