Линклар

Миср ҳукумати Исроилдан ўз элчисини чақиртириб олаётганини эълон қилди.

Бунга Исроил чегараси яқинида Миср хавфсизлик хизматининг 5 ходими ўлдирилгани сабаб бўлди.

Хабарларга кўра, Миср хавфсизлик ходимлари пайшанба куни Исроил жанубида саккиз нафар яҳудийни отиб ўлдирган жанггариларни таъқиб қилаётган Исроил кучлари томонидан ўлдирилган.

Миср ҳукумати 20 август куни эълон қилган баёнотида мисрликлар ҳалок бўлгани юзасидан Исроилда ўтказилаётган текширув натижаси маълум қилгунича Миср элчиси Исроилдан Қоҳирага чақиртириб олиниши билдирилган.

Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак ўз мамлакати 18 август кунги воқеада мисрликлар ҳалок бўлганидан афсусланишини айтди.
XS
SM
MD
LG