Линклар

logo-print
Кремл матбуот хизматига кўра, Шимолий Корея лидери Ким Чен Ир Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведев билан учрашади.

Ундан олдин икки давлат раҳбарлари учрашуви Улан-Уде шаҳрида бўлиб ўтиши маълум қилинган эди.

Бу Шимолий Корея раҳбарининг 2002 йилдан бери Россияга биринчи сафаридир.

Ким Чен Ирнинг кун тартибида Узоқ Шарқ ва Сибирнинг қатор минтақаларига бориши режаланган.

Бундан аввал Москва Пхенян ва Сеулга Россиядан Корея ярим ороли жанубигача етиб борадиган газ қувурини биргаликда қуришни таклиф қилгани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG