Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:52

Ўтган ҳафтада ўзбекни суюнтиргани ва куюнтиргани


Ўзбекистонликларни ўтаётган ҳафтада нима суюнтирди ва нима куюнтирди? Озодлик мана шу икки савол билан тинловчиларига мурожаат қилди.

Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани Усмон Юсупов маҳалласида яшовчи Обиджон Насриддинов ўтаётган ҳафтада суюнгани - уйида рўзадорларга ифторлик қилиб бергани эканини айтади:

- Шу ҳафтада уйда ифторлик қилиб бердим. Чамамда 30тача одам бор эди. Оллоҳга шукр, -дейди Обид ака Насриддинов.

Ҳафта давомида Обид акани куюнтирган хабар мана бу бўлди:

- Чорвачилик бўлими, фермер хўжалиги бор. Ўша ерда катта бино бор эди. Шуни бузди. Бузиб, тепасидаги материални сотиб, алам қилгани хом ғиштини халққа тарқатмай теп-текис қилди. Шу алам қилди холос, ачинарли хол бўлди. Халққа тарқатса бўлмас эдими шу ғиштни? Ўн минг-ўнг минг ғишт тарқатилса, йигирма хўжалик уй битар эди. Йўқ, булдозерни олиб келиб, текислаб қўйди. Ғишт нобуд бўлди, одамлар хом ғиштга ета олмаяпти ҳозир. Уста бўлганим учун шу алам қилди, - дейди касби уста бўлган Обид Насриддинов.

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи нафақахўр Аҳмадали Ташанов эса: "Бу ҳафтанинг ичида қувонтирган нарса бўлмади шекилли", дейди хўрсиниб.

Бекободлик тингловчи шу ҳафта ичида маҳалла фуқаролар йиғини раиси қишлоқ жойидаги уйларнинг расмийлаштирилган ҳужжатларини сўраётгани ўзини куюнтирганини айтади.

- Бизни ўн йил олдин олиб қўйилган қуриладиган участкалар бор, уларга ҳужжат қилинмаган. Қишлқо жойида 90-95 фоиз одам ҳужжат қилмаган. Қуриб яшайверади, - дейди ҳафта давомида куюнтирган дардини айтар экан Аҳмадали ака.

Бу ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштирмаган Аҳмадали Ташанов Бекобод туман ҳокимлигига мурожаат қилиб жавоб ололмаган. Шундан сўнг у шу ҳафтанинг ўзида вилоят ҳокимлигига хат ёзган.

- Вилоятдан икки –уч куннинг ичида прокуратурага жавоб келибди. Улар мен хатни ёзганим бўлишига қарамасдан, уларни (маҳалла расини назарда тутмоқда- таҳр) чақириб, текислаб ёпиш билан овора бўлмоқда. Бугун вилоят ҳокимими, қишлоқ хўжалик вазирими келиб, йиғилиш ўтказар экан деб эшитиб, соат 9да келиб кутиб пойлаб турдик, келмади. Келса тўғри ўша одамга мурожаат қилмоқчи эдик, - дейди бекободлик тингловчи.

Озодликнинг доимий тингловчиси, яккабоғлик Бухор Юсупов ўтаётган ҳафтада нафақа пулини олганлигидан суюнганини айтади:

- Қувонтирадиган нарса, олаётган нафақамизга 15 % қўшилди. Шунга хурсанд бўлиб турибмиз. Олдин 295 минг сўм олар эдим, ҳозир 340 минг сўм бўлган.

“Нимадан куюндингиз?” саволига Бухор Юсупов шундай жавоб қилди:

- Худога минг қатла шукр, унча хафа бўладиган жойим йўқ. Бу ҳафтада хафа бўлган жойим деярли йўқ. Насиб бўлса бўлмайди ҳам,- деди яккабоғлик Озодлик тингловчиси.
XS
SM
MD
LG