Линклар

Покистондаги масжидда нобуд бўлганлар 51 кишига етди


Ҳужум уюштирилган Мадина масжидини тозалаш пайти, Жамруд, 2011 йил 19 август

Ҳужум уюштирилган Мадина масжидини тозалаш пайти, Жамруд, 2011 йил 19 август

Покистон расмийлари Ҳайбар туманидаги масжидда амалга оширилган худкуш ҳужумда ўлганлар сони 51 кишига етганини маълум қилди.

Туман маъмурияти расмийси Ҳолид Мумтоз Кунди Франс пресс агентлигига ҳужум натижасида 121 киши яралангани, уларнинг ярми касалхонада эканини айтди.

19 август куни Жамруд шаҳрида 500дан ортиқ одам жума намозини ўқиш учун масжидга йиғилган пайтда худкуш шахс ўзини портлатган эди.

Ўзини Таҳрики Толибон Покистон гуруҳининг матбуот котиби деб таништирган Муҳаммад Талҳа исмли шахс ҳужум учун гуруҳ масул эканини айтди.

Талҳа масжид Кукиҳел қабиласига тегишли эканини айтиб, “биз уларга қарши уришяпмиз. Ким бизга қарши уришса, тақдири шундай бўлади”, - деган.
XS
SM
MD
LG