Линклар

Ўзбекистон футболчилари Сурия ўрнига Тожикистон билан куч синашади


Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси, Бишкек, 2011 йил 28 июл

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси, Бишкек, 2011 йил 28 июл

Халқаро футбол федерацияси – ФИФА Сурияни 2014 йил Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидан четлатди.

Бунга Тожикистон терма жамоасига қарши иккинчи квалификация ўйинида Сурия жамоаси таркибида Жорж Мурад тўп сургани сабаб бўлди.

Унгача Мурад Швециянинг олимпия жамоаси ўйинчиси бўлган. Шу сабаб Мурад Сурия терма жамоаси таркибида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлмаган.

Суриялик футболчилар Тожикистон терма жамоасини 6:1 ҳасобида мағлубиятга учратган эди.

ФИФА Интизом қўмитасининг 19 август кунги йиғилишида қабул қилинган қарорга кўра, икки ўйин якунига кўра Сурия жамоасига 6:0 ҳисобида мағлубият ёзилди.

ФИФА қарорига мувофиқ, “С” гуруҳида Сурия ўрнини Тожикистон жамоаси эгаллади.

Энди айни гуруҳдаги Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўйинни Сурияда эмас балки Тожикистонда ўтказади.

“С” гуруҳида Ўзбекистон ва Тожикистондан ташқари Япония терма жамоаси ҳам бор.
XS
SM
MD
LG