Линклар

logo-print

Ливия пойтахти яқинида жанглар давом этмоқда


Ливиялик исёнчилар Завия шаҳрида, 2011 йил 15 август

Ливиялик исёнчилар Завия шаҳрида, 2011 йил 15 август

Ливияни 40 йилдан бери бошқариб келаётган Муаммар Қаддафийни ҳокимиятдан ағдариш учун қуролли кураш олиб бораётган исёнчилар пойтахт Триполининг икки томонида жанглар олиб бормоқда.

Хабарларга кўра, пойтахтдан 50 км наридаги нефт заводлари жойлашган стратегик Завия шаҳрида отишмалар рўй берган.

Триполидан шарқда жойлашган Злитан шаҳрида ҳам тўқнашувлар юз берган.

Маълумотларга кўра отишмалар пайтида исёнчилардан 30 киши нобуд бўлган, ўнлаб одам яраланган.

20 август куни исёнчилар Ливия шарқидаги нефт экспорт қилинадиган Брега портини ўз назоратига олганини эълон қилди.

Ҳозирча бу иддао мустақил манбалар томонидан тасдиқланмади.
XS
SM
MD
LG