Линклар

Сурия ҳукумати кучлари Ҳомс шаҳрида яна ўт очди


Сурия ҳукуматига қарши ўтказилган намойиш, Дараа ш., 2011 йил 19 август

Сурия ҳукуматига қарши ўтказилган намойиш, Дараа ш., 2011 йил 19 август

Суриялик фаоллар Хомс шаҳрида президент Башар ал-Ассадга қарши норозилик намойиши уюштирилганидан сўнг ҳукумат кучлари шаҳарнинг аҳоли яшайтиган мавзесида ўт очганини билдирди.

Аҳоли вакилларига кўра, эрта тонгда шаҳар узра ҳарбий вертолётлар учган.

Шу ҳафтада Сурия президенти ҳукуматга қарши намойишлар ўтказилган шаҳарларда ҳарбийлар ва полиция кучлари олиб бораётган амалиётлар тўхтатилганини айтган эди.

Президент Ассадни истеъфога чиқишга чақирган АҚШ ва Европа Иттифоқи унинг режимига қарши янги санкциялар жорий қилди.

Маълумотларга кўра, март ойидан бери Суриядаги зўравонликларда қарийиб 2000 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG