Линклар

Эрон суди икки америкалик устидан ҳукм чиқарди


Ш.Бауэр (ч), С.Шурд (ўр.) ва Ж.Фаттал, Эрон, 2010 йил май.

Ш.Бауэр (ч), С.Шурд (ўр.) ва Ж.Фаттал, Эрон, 2010 йил май.

Эрон суди АҚШ фуқаролари бўлган Шейн Бауер ва Жош Фаттални саккиз йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Эрон давлат телевидениеси улар мамлакатга “ноқонуний киргани” учун уч йилдан, “жосуслик” учун яна беш йилдан озодликдан маҳрум қилинганини билдирди.

Америкалик алпинистлар адвокати Массуд Шафии Озодликка ҳукм ҳақида буларни айтди.

- Менга ҳукм на расмий, на норасмий тарзда топширилди. Ҳукмни қўлга олганимдан кейин у ҳақда бирон нарса айтишим мумкин, - деди адвокат Шафии.

27 яшар Шэйн Бауэр, 31 яшар Сара Шурд ва 27 яшар Жош Фаттал 2009 йил июл ойи охирида Эрон чегарачилари томонидан қўлга олинган эди.

Ироқдаги тоққа чиққан уч алпинист Эрон ҳудудига янглиш ўтиб қолганларини айтган.

Ўтган йил сентябрида 500 минг АҚШ доллари эвазига ҳибсдан озод бўлган Сара Шурд АҚШга жўнаб кетган.
XS
SM
MD
LG