Линклар

logo-print

Сурия мухолифати раҳбарлари Истанбулда учрашди


Сурия мухолифати лидерлари мамлакат раҳбари Башар ал-Ассад режимига қарши бирга кураш олиб бориш учун шанба куни кечқурун Истанбул шаҳрида учрашдилар.

Хабарларга кўра, йиғилишда Сурия ичкариси ва ташқарисидаги фаоллар ва мухолифат вакиллари номидан иш юритадиган кенгаш аъзолари сайланган.

Намойишчиларга нисбатан зўравонлик қўллаётган 45 яшар президент Ассадни шу ҳафта истеъфога чиқишга чақирган АҚШ ва Европа Иттифоқи унинг режимига қарши янги санкциялар жорий қилди.

Маълумотларга кўра, Сурияда март ойидан бери рўй берган зўравонликларда қарийиб 2000 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG