Линклар

Ливия пойтахтида қуролли тўқнашувлар рўй берди


Ливия ҳукумати матбуот котиби Мусса Иброҳим.

Ливия ҳукумати матбуот котиби Мусса Иброҳим.

Ливия пойтахти Триполида 21 августга ўтар кечаси отишма ва портлаш овозлари эшитилди.

Аҳоли вакиллари айтганга асосланиб Рейтерс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг рақиблари пайдо бўлган шаҳар мавзеларида отишмалар рўй берган.

Қаддафий ҳукумати матбуот котиби Мусса Иброҳим исёнчиларнинг кичик қуролланган гуруҳлари шаҳарга киришга муваффақ бўлгани бироқ уларнинг ҳужуми бартараф қилинганини билдирди.

Телевидение орқали сўзлаган Иброҳим қўлга олинганлар орасида Жазоир, Тунис ва мисрликлар борлигини қўшимча қилди.

Айни пайтда мамлакатни 40 йилдан бери бошқариб келаётган полковник Муаммар Қаддафий режимига қарши қуролли кураш олиб бораётган исёнчилар Қаддафий ҳокимиятининг ағдарилишига саноқли соатлар қолганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG