Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:48

Эронда икки америкалик узоқ муддатга қамалди


Ш.Бауэр (ч), С.Шурд (ўр.) ва Ж.Фаттал, Эрон, 2010 йил май.
Ш.Бауэр (ч), С.Шурд (ўр.) ва Ж.Фаттал, Эрон, 2010 йил май.

Эрон суди АҚШ фуқаролари бўлган Шейн Бауер ва Жош Фаттални жосусликда айблаб, саккиз йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Эрон давлат телевидениеси улар мамлакатга “ноқонуний киргани” учун уч йилдан, “жосуслик” учун яна беш йилдан озодликдан маҳрум қилинганини билдирди

Америкалик алпинистлар адвокати Масъуд Шафий ҳали бу иш бўйича суд ҳукмини қўлига олмаганини айтди.

- Менга ҳукм на расмий, на норасмий тарзда топширилди. Ҳукмни қўлга олганимдан кейин у ҳақда бирон нарса айтишим мумкин, - деди адвокат Шафий.

Теҳронда журналистлар учун ўтказилган матбуот анжуманида Эрон Бош прокурори Аббос Жафарий Давлатободий Шейн Бауер ва Жош Фаттал суд чиқарган ҳукм юзасидан 20 кун ичида шикоят аризаси ёзиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилди.

27 ёшли Шэйн Бауэр, 31 ёшли Сара Шурд ва 27 ёшли Жош Фаттал 2009 йилнинг июл ойи охирида Эрон чегарачилари томонидан қўлга олинган эдилар.

Ироқ ҳудудида тоққа чиққан уч алпинист ғаразли ниятда эмас, балки янглишиб Эрон ҳудудига ўтиб қолганини таъкидлаб келмоқда.

Ўтган йил сентябрида 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги гаров пули эвазига ҳибсдан озод бўлган Сара Шурд АҚШга жўнаб кетган.

Рейтерс ахборот агентлиги хабарига кўра, Шейн Бауер ва Жош Фаттал устидан суд ёпиқ тарзда ўтказилган.

Шарҳловчилар 20 август кунги суд ҳукми АҚШ-Эрон муносабатларини янада таранглаштириши мумкин, деган фикрда.

Айни пайтда баъзи ахборот агентликлари Шейн Бауер ва Жош Фаттал 1 август куни бошланган ва шу ҳафтада тугайдиган мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойида меҳр-мурувват изҳори ўлароқ озод қилиниши мумкинлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG