Линклар

Ўзбекистон уран ишлаб чиқаришга хитойликларни жалб қилишни режаламоқда


Ўзбекистон ўз ҳудудида уран ишлаб чиқариш лойиҳаларига Хитой ширкатларини жалб қилишни режаламоқда.

Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, бу соҳада ҳамкорлик ҳақидаги режа Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг апрел ойида Хитойга сафари чоғида тасдиқланган.

Ҳозир Ўзбекистон Геология ва маъданли заҳиралар қўмитаси уран заҳираси борлиги тахмин қилинган жойлар рўйхатини тузмоқда.

Ўзбекистон ҳудудида 185 минг 800 тонна уран борлиги тахмин қилинади.

2009 йил августида Хитойнинг Uranium Resources ширкати ҳамда Ўзбекистон Геология ва маъданли заҳиралар қўмитаси “Uz-China Uran” қўшма корхонасини тузган.

4,6 миллион долларлик бошланғич капиталга эга бўлган бу корхона Қизилқум чўлида уран манбаларини излаш билан шуғулланади.

2007 йилда эълон қилинган охирги расмий маълумотга кўра, ўша йили Ўзбекистонда 2,270 тонна уран қазиб чиқарилган.
XS
SM
MD
LG