Линклар

Москва метросида бир ўзбекистонлик яраланди


Россия полициячилари Москва марказида икки эркак яралангани юзасидан текширув олиб бормоқда.

Москва шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси матбуот хизматига асосланиб Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, якшанбага ўтар кечаси “Охотный ряд” метро станциясининг ўтиш жойида номаълум шахс 1990 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси билан 1973 йилда туғилган, яшаш жойи аниқ бўлмаган (уйсиз) бир эркакка травматик қуролдан ўқ узиб, уларни яралаган.

Полиция вакилига кўра, жабрланганлар тиббий ёрдам кўрсатиш учун касалхонага ётқизилган. Ҳозир жиноятчи қидирилмоқда.

Полиция воқеа сабабини ўрганиш бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Текширув натижасига қараб воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатиш ёки қўзғатмаслик ҳақида қарор қабул қилиниши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG