Линклар

Наманганда ҳибсга олинган журналистлар озод қилинди


“Шарқ ТВ” журналисти Шоира Тўхтабоева.

“Шарқ ТВ” журналисти Шоира Тўхтабоева.

20 август куни Намангандаги “ШарқТВ”нинг товламачиликда айбланаётган икки ходимаси – Шоира Тўхтабоева ва Дилрабо Йўлдошевалар озод этилди.

Бу ҳақда Озодликка мазкур жараённи кузатиб турган тошкентлик ҳуқуқ фаоли Баҳодир Намозов хабар берди:

- Уларни кечаги суд маҳкамасида суд залидан озод этишган. Лекин нима учун озод этишган, тўлиқ оқланганми, амнистияга учраганми - бу ҳақда айтмади, - дейди ҳуқуқ фаоли Баҳодир Намозов.

18 август куни Наманган шаҳар жиноят ишлари бўйича судида “Шарқ ТВ”нинг икки ходимаси - Шоира Тўхтабоева ва Дилрабо Йўлдошевалар ҳибсга олинган эди.

Шоира Тўхтабоева билан унинг икки ҳамкасби Дилрабо Йўлдошева ва Баҳром Бадалшоевларга нисбатан ўтган ойда жиноий иш қўзғатилган.

Телевидение ходимларини Наманган шаҳар ички ишлар бошқармаси тергов бўлими Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси билан товламачиликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG